Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ўртамизда аҳднома тузилмаган ва исломий давлат фуқаролари бўлмаган кимсалар аҳли ҳарб (уруш ҳолатидаги кимса)лардир. Ўртадаги уруш давом этаётган бўладими, тўхтаб турган бўладими, фарқи йўқ. Ўртада уруш кетаётган бўлса, худди жанг майдонидаги каби, омонлик берилмаган аҳли ҳарбни кўрган жойимизда асир олишимиз ёки ўлдириб, мол дунёсини тортиб олишимиз мумкин. Агар уруш тўхтаб турган бўлса, то диёримизга омонлик олмасдан кирмагунига қадар бундай қилиш дуруст эмас. Ўзи ёки моли киришининг фарқи йўқ. Ўзи ҳам, моли ҳам аҳли ҳарб ҳисобланади. Сотувчи ёки харидор бўлишидан қатъий назар, аҳли ҳарб савдогарлар билан шу асосда муомала қилинади. Улар хусусидаги шаръий ҳукм қуйидагича бўлади:


Аҳли ҳарбнинг Ислом диёрига омонликсиз, яъни махсус рухсатномасиз кириши жоиз эмас. Омонлик берилиши киришига рухсат этилишидир. Агар таомилда савдогарларнинг омонликсиз ҳам киришларига рухсат этилган бўлса ва бир аҳли ҳарб товарини сотиш учун Ислом диёрига кирса, унга қаршилик қилинмайди. Фақат моли учун улар бизнинг савдогарларимиздан қанча ўлпон олсалар, ўшанча ўлпон олинади, холос. Одатда, таомилда чегарага яқин жойларда яшовчи шахсларга омонликсиз ҳам савдо-сотиқ учун киришга рухсат этилади. Агар таомилда савдогарларнинг киришларига рухсат этилмаган бўлса ёки рухсат этилганда ҳам аҳли ҳарб тижоратдан бошқа мақсадда кирган бўлса, унга нисбатан аҳли ҳарб сифатида муомала қилинади. Жони ҳам, моли ҳам ҳимоя қилинмайди. Агарчи омонлик сўраб келгандим, деса ҳам қабул қилинмайди. Негаки, аҳли ҳарб бизнинг диёримизда жони ва молини сақлаб туриши учун омонлик олган бўлиши шарт. Савдогарлар борасида жорий қилинган таомил омонлик ўрнига ўтади. Аҳли ҳарбнинг ўзига берилган омонлик унинг молига ҳам берилган омонлик ҳисобланади. Диёрларимизда яшаётган аҳли ҳарб дорул-ҳарбга қайтмоқчи бўлиб, молини бир мусулмон ёки зиммийга омонат қолдирса ё қарзга берса, унинг мақсадига қараб иш тутилади. Агар мақсади савдогарлик, элчилик, саёҳат каби ишларни бажариб, Ислом диёрига қайтиш бўлса, ўзига ва молига олган омонлиги ўз кучида туради. Негаки, Ислом диёрида яшаш нияти тургани ҳолда дорул-ҳарбга борган аҳли ҳарбнинг ҳукми дорул-ҳарбга борган зиммийнинг ҳукми кабидир. Модомики, нияти Ислом диёрига қайтиш экан, дорул-ҳарбга бориши омонлигини бекор қилмайди. Агар дорул-ҳарбга боришдан мақсади ўша ерда яшаш бўлса, ўзи учун олган омонлиги мутлақо бекор қилинади.

 

131-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143